ЎТА ЁРУҒЛИК ТЕЗЛИГИ

ЎТА ЁРУҒЛИК ТЕЗЛИГИ — ёруғлик тезлигилзя катта тезлик. Нисбийлик назариясига кўра, ҳар қандай сигналнинг узатилиши ва моддий жисмларнинг ҳаракати ёруғликнинг бўшлиқдаги тезлиги с дан катта тезлик билан юз бериши мумкин эмас. Бироқ, ҳар қандай тебраниш жараёни турлича икки тарқалиш тезлиги: гуруҳ тезлиги ва фазавий тезлик билан ифодаланади. Гуруҳ тезлиги — яқин частотали тўлқинлар гуруҳининг энергия ташиш тезлиги. Шунинг учун нисбийлик принципита мувофиқ, ҳар қандай тебраниш жараёни гуруҳ тезлиги с дан катта бўлиши мумкин эмас. Аксинча, бу тўлқинлар гуруҳининг ҳар бир монохроматик ташкил этувчиси фазасининг тарқалиш тезлиги, яъни фазавий тезлик тўлқиннинг энергия ташиши билан боғлиқ эмас. Шунинг учун бу тезлик ҳар қандай қийматни, шу жумладан, с дан катта қийматларни ҳам қабул қилиши мумкин. Ана шу ҳолда тезлик Ўта ёруғлик тезлиги бўлади. Моддий зарраларнинг бирор муҳитдаги (бўшлиқдан ташқари) тезлиги ёруғликнинг шу муҳитдаги тезлигидан катта бўлиши мумкин. Зарядли зарраларнинг бундай ҳаракати Черенков нурланишига олиб келади (қ. Черенков — Вавилов нурланиши).