ЎТА ХАВФЛИ МАНБА

ЎТА ХАВФЛИ МАНБА (ҳуқуқда) — муайян объектлар (транспорт воситалари, кучли таъсир қилувчи заҳарлар, атом энергияси, портловчи моддалар, юқори кучланишли электр токи ва ҳ. к.)ни ишлатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлкқ фаолият. Ў. х. м. нинг алоҳида хусусиятлари атрофдагиларга ортиқ даражада зарар етказиш эҳтимолини вужудга келтиради. Ўта хавфли манба орқали етказилган зарар сабабчининг айбидан қатъи назар қопланиши керак.