ЎТА ГАЛАКТИКА

ЎТА ГАЛАКТИКА, галактикалар ўта системаси — галактикаларнинг улкан (гигант) тўплами. Бир неча ўнлаб гуруҳларни ва бир неча юз ёки минглаб тўдаларни ташкил этади. Галактика гуруҳлар ва тўдалар, ўз навбатида, ўта тўда ёки Ўта галактика ҳосил қилиши мумкин. Ўта галактика осмон гумбазининг галактик экваторни деярли тўғри бурчак остида кесувчи катта доираси олдида ёрқин галактикалар тўпланиши ҳодисасидан кузатилади. Бу доира атрофида осмон сиртининг 10% ини ташкил қилувчи 12° қалинликдаги соҳада 12юлдуз катталигидан ёрқин бўлган барча галактикаларнинг тахм. 2/3 қисми жойлашади. Заифроқ галактикаларга ўтган сари уларнинг доира олдидаги тўпланиши сусаяди. Тўплам (концентрация) доираси орқали ўтувчи текисликни ўта системанинг симметрия текислиги дейиш мумкин.

Бизнинг Галактика ҳам Ўта галактика лардан биридир. Унинг маркази Сунбула юлдузлар туркумида бўлиб, диаметри = 30 — 40 мегапарсек (қ. Парсек). Бу Ў. г. соҳаси галактика зичлиги катта бўлган «симметрия» текислигига эга (худди Сомон йў/ шдек). Маҳаллий галактикалар гуруҳи бизнинг Галактика билан биргаликда Ўта галактиканинг четки қисмида жойлашган (яна қ. Галактика, Галактикалар).