ЎТ ҚОПЛАМИ

ЎТ ҚОПЛАМИ — табиий ёки экштган ўтлар (кўп йиллик, бир йиллик ёки улар аралашмаси)дан иборат ўсимлик қоплами. Табиий Ўт қоплами ўтлоқ, дашт, чўл ва бошқалар; ботаник таркибига кўра бошоқли, эфемербошоқли, дуккаклибошоқли ва бошқаларга бўлинади. Экилган Ўт қоплами соф (ўтнинг бир туридан иборат) ва аралаш (икки ёки ундан кўп) бўлиши мумкин. Ўт қоплами қайси бир ўсимлик кўпроқ экилган бўлса, ўшанга қараб, мас, бедабошоқли, викасулили ва бошқалар деб номланади. Ўт қоплами ва ундан тайёрланадиган пичан, сенаж сифати ўсимлик турларининг озуқалик қиммати ва ўтказилган афотехник чоратадбирларга боғлиқ.