ЎТ ОЧИШ

ЎТ ОЧИШ — душманни йўқ қилиш ва унинг қаршилигини синдириш воситаси. Артиллерия, танк ва енгил ўқ отар қуроллар ёрдамида амалга оширилади. Ўт очиш якка, қаторасига, бараварига, юзаки ва методик усулда олиб борилиб, йўналиши бўйича рўпарадан, ён томондан, ханжарсимон бўлади.