ЎТ ЎЧИРИШ ТЕХНИКАСИ

ЎТ ЎЧИРИШ ТЕХНИКАСИ — одамлар, бинолар ва табиат бойликларини ёнеиндаи сақлаш учун ишлатиладиган махсус техника ускуналари: ўт ўчириш машиналари, поездлар, кемалар, самолётлар ва вертолётлар, ўт ўчириш воситаларидан иборат. Ёнғин сигнализацияси воситалари, ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш гидрантлари ва бошқалар ўт ўчириш жиҳозлари ҳам Ўт ўчириш техникасига киради.

Ўт ўчириш техникаси яратишга уриниш тарихи жуда қадимги даврга бориб тақалади. Мил. ав. юнон механик-ихтирочиси Ктесибий «сувни юқорига ирғита оладиган» машинани лойиҳалаган, лекин амалда унча қўлланилмаган. 16-асрга келиб немис ихтирочиси Антон Платнер сув оқимини 6—8 м гача етказа оладиган дастаки ўт ўчириш насосини яратди. Буғ машинаси ихтиро қилинганидан сўнг (1829) насосни буғ ҳаракатга келтирадиган ўт ўчириш қурилмаси яратилди. Уни ёнғин чиққан жойга от судраб борган. Кейинчалик (19-аср охирида) ички ёнув двигателпи ўт ўчириш машинаси пайдо бўлди. Ўт ўчириш насоси, нарвони ва сув цистернасини ҳам ўз ичига олган ўт ўчириш машинаси 20-аср бошида Германияда, кейинроқ Россияда ишлаб чиқарила бошлади. Бундай ўт ўчириш машиналари такомиллаштира борилди. Ўт ўчириш автоцистерналари, автонасослар, насос ст-ялари, махсус хизмат автомобиллари, сувкўпик сепиш аппаратлари ва бошқалар ўт ўчириш воситалари яратилиб, саноат миқёсида кўплаб ишлаб чиқарила бошлади. Портлар, нефть идишлари сақланадитан омборлар, т. й. узеллари, денгиз нефть конлари, ўрмонлар ва торф қазиш корхоналарида ўт ўчириш учун мўлжалланган техника яратилди.

Ўт ўчириш машиналари, асосий, махсус ва ёрдамчи турларга бўлинади. Асосийларига автоцистерналар, насосшлангли ва автонасослар, насос стялари, газсувли, ҳавокўпикли ва кукунли, аэродромда ишлатиладиган ўт ўчириш машиналари киради. Уларнинг асосий вазифаси ўт ўчириш воситаларини ёнғин чиққан жойга етказишдир. Махсусларга техник хизмат кўрсатиш, алоқа ўрнатиш, тахлама автонарвон ва бошқалар машиналар киради. Техник хизмат кўрсатувчи машина ўт тушган жойга муҳим ускуналарни олиб бориш; бинони бузиш ва қулаган қисмларини ажратиш, девор ва ора ёпмаларни тешиш ишларини бажаради; шикастланган кишиларни ташиш учун хизмат қилади. Ё р д а м ч и машиналар кучли ёнғин бўлганда ўт ўчириш техникасининг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Улардан ёнғинга қарши ташвиқот ишлари олиб боришда ҳам фойдаланилади. Барча ўт ўчириш машиналари қизил рангга бўялади ва «сирена» товуш сигнали билан жиҳозланади.

Ўт ўчириш техникасининг энг кенг тарқалгани дастаки ўт ўчиргичдир. У тўхтатишчиқариш қурилмаси ва ўт ўчириш моддасининг оқимини ҳосил қилувчи учлиги бўлган 1 — 100 дм’ сиғимли цилиндрик идишдан иборат. Булар ишхоналар, машиналар ва ҳатто хонадонларда доимий сақланиши керак.

Кенг кўламдаги ёнғинни (мас, ўрмонлар, торфзорлардаги ёнғинни) ўчириш учун самолёт ва вертолётлардан, денгизга тўкилган нефть билан боғлиқ ёнғинни ўчириш учун кемалардан фойдаланилади. Ўт ўчириш моддалари сифатида углерод (1У)оксид, кимёвий ва ҳаво механик кўпиклар, галлоидлашган углеводородлар (этил бромид, фреон), кукун, сув ишлатилади. Углерод (1У)оксид ўт ўчиргич ичида суюқ ҳолатда бўлиб, у диффузор шаклидаги учликдан отилиб чиқаётганда газ ва қаттиқ (қор шаклида) ҳолатда айланади. Кимёвий кўпик ўт ўчиргич ичида учликка кириш олдидан ишқорий (№НС03 асосида) ва кислотали (Н2804 асосида) эритмаларнинг ўзаро реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Кўпик ҳажмининг эритма ҳажмига нисбати 4—6 бўлади. Газнефть фонтанлардаги ёнғинни ўчиришда турбореактив двигателидан ишлайдиган (газ ва сув буғи аралашмаси билан ўчирадиган) қурилмалар қўлланилади. Аэродром, нефтни қайта ишлаш корхоналари, кимё саноатида хавфсизликни таъминлаш мақсадида галлоидлашган углеводородлар, инерт газлар, кукунлар, кўпик таркибли ўт ўчиргичлар асосида ишлатиладиган ўт ўчириш қурилмалари ишлатилади.