ЎТ

ЎТ, сафро — жигар ҳужайралари ажратадиган сарғишжигарранг суюқлик. Одам ҳамда ҳайвонлар ичагида ёғ ва ёғсимон моддалар ҳазм бўлиши ва сўрилишини таъминлайди. Таркиби, асосан, сув, ўт кислота тузлари, билирубин, холестерин ва анорганик тузлардан иборат. Катта ёшдаги одам жигари суткада 1,2 л гача ўт ишлаб чиқаради. Овқат ҳазм қилиш жараёни содир бўлмаган ҳолларда Ўт ўт пуфагида тўпланади (қ. Овкат ҳазм қилиш системаси). Одамда Ўтнинг кимёвий таркиби, хоссалари ва миқдори турли касалликларда (мас. ўт тош касаллигида) ўзгариб туради. Ўт баъзи микроб (ич терлама, сил)ларни ўстиришда озиқли модда сифатида ва касалликларни даволашда қўлланилади.