ЎСМА

ЎСМА — карамгулдошларга мансуб кўкимтир, туксиз икки йиллик ўт. Воҳаларда маданий ва ёввойи ҳолда учрайди. Илгари Ғарбий Европада нил бўёғи олиш учун экилган. Биринчи йили тўпбарг ҳосил қилади. Иккинчи йили тўпбарг бўйи 25—100 см бўлган поя чиқаради, шохлайди.

Барглари чўзиқ наштарсимон, поядагилари бандсиз, чети текис, пояни ўраган, рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Апрельсент. ойларида гуллаб, мевалайди. Гуллари сариқ. Меваси ингичка, чўзиқ чатнамайдиган қўзоқча. Ўсма баргининг ширасида нил бўёғи бор. Кадимдан ўзбек хонадонларида аёллар қошкўзларига қўйиш учун ҳовлиларда ўстирилади.