ЎШ

ЎШ — Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг шаҳар, вилоят маркази. Қирғизистонда Бишкек шаҳридан кейин 2саноат маркази. Оқбура дарёси Олай тизмасидан Фарғона водийсига оқиб чиқадиган жойда. Т. й. станцияси. Бишкек, Хоруғ, Андижон, Қизилқия шаҳри лари ўртасидаги автомобиль йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 208,5 минг киши (1999). Ўрта Осиёнинг қадимий шаҳарларидан бири. Археологик маълумотларга кўра, мил. ав. 4—3-асрларда вужудга келган. 9 — 10-асрларда Ўш Сомонийлар давлати таркибида бўлиб, катталиги жиҳатидан Фарғона водийсида 3шаҳар ҳисобланган. Бу даврда шаҳар шаҳристон, арк, работдан иборат бўлган. Ҳоким саройи ва девонхона арк ичида жойлашган. Ўш атрофи баланд қалъа девори билан ўралиб, унинг чеккаси Сулаймон тоғигача етган. Шаҳарнинг 3 та дарвозаси бўлган: Кўҳ, Об, Муғкада. Жоме масжиди бозор ҳудудида жойлашган. Ў орқали Мовароуннаҳрдан Хитой ва Ҳиндистонга савдо йўли ўтган. 10 — 12-асрларда Қорахонийлар давлати таркибига кирган. 13-асрда мўғуллар истилоси натижасида харобага айланган ва 14-асрга келиб Амир Темур томонидан қайта тикланди. Ўш тўғрисида «Бобурнома» китобида ҳам маълумотлар берилган. 18-аср да Ўш Қўқон хонлиги таркибида бўлди ва илгаригидек муҳим савдо маркази бўлиб қолди. 1876 йил хонлик барҳам топгач, Россиянинг Ўрта Осиё мустамлакаси таркибида бўлиб келди.

Шаҳарда вилоят саноат маҳсулотининг 1/3 қисми ишлаб чиқарилади. Етакчи саноат тармоғи — енгил саноат. Ўрта Осиёда энг йирик тўқимачилик ктларидан бири, ипакчилик кти, пахта тозалаш з-ди, тикувчилик, пойабзал ф-каси бор. Озиқовқат саноати тармоқлари ривожланган (нон маҳсулотлари, гўштконсерва, сут, мевасабзавот, мева виноси ктлари, арақ з-ди бор). Машинасозлик ва металлсозлик саноати (насос, автомобиль таъмирлаш) корхоналари ишлаб турибди. Қурилиш материаллари кти, асфальтбетон, темирбетон буюмлари, ғишт здлари, мебель ф-каси бор. Иссиқлик электр маркази фаолият кўрсатади. Аэропорт, туристик база ишлаб турибди. Ўшда педагогика инти, телемарказ, ўзбек академик драма театри, тарихмаданият музейқўриқхонаси мавжуд. Ўш — Бишкек, Ўш — Хоруғ автомагистраллари қурилган. Шаҳар ҳудудида 30 га яқин тарих ва маданият ёдгорликлари жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан: Юсуф Бойхўжа ўғли масжиди (20-аср бошлари), Асаф ибн Бурхия мақбараси (17 — 18 а. лар) ва бошқалар сақланиб қолган.