ЎШ ВИЛОЯТИ

ЎШ ВИЛОЯТИ — Қирғизистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1939 йил 21 нояб. да ташкил қилинган. Ўш вилояти республиканинг жан. ғарбий қисмида жойлашган. Жанубий шарқида Хитой билан чегарадош. Майд. 29,2 минг км2. Аҳолиси 1176 минг киши (1999), асосан, қирғизлар ва ўзбеклар, шунингдек, рус, татар, украин, тожик ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 480 минг кишидан зиёд. Йирик шаҳарлари: Қизилқия, Сулукта, Қорасув, Ўзган. 10 маъмурий туманга бўлинган, 5 шаҳар, 7 шаҳарча бор. Маркази — Ўш шаҳри Вилоят ҳудуди Тяньшан ва Помир — Олай тоғларида жойлашган. Шим. ғарб, шим. ва шим. шарқида Чатқол, Писком, Талас Олатови тизмалари, Сусамиртов ва бошқалар, шарқида Фарғона тизмаси (тизмалар орасида йирик тоғлараро ботиқлар: Чатқол ботиғи — бал. 750— 1000 м, Кетмонтепа ботиғи — бал. 750— 1000 м) бор. Жанубий да Туркистон, Орқа Олай тизмалари (Ў. в. нинг энг баланд жойи — 7134 м) қадимий кўтарган. Фарғона водийси атрофлари адир ва тоғ этакларидан иборат.

Фойдали қазилмалари: тошкўмир ва қўнғир кўмир, нефть, енувчи сланецлар, табиий газ, сурма, симоб, қўрғошин рудалари, вольфрам, тош тузи, қурилиш материаллари ва бошқалар Иқлими континентал, қуруқ. 500 м дан 1000-1100 м гача баландликда янв. нинг ўртача т-раси —3°, июлники 24 — 27°. Вегетация даври 210—215 кун. Шу баландликларда вилоятнинг асосий обикор воҳалари жойлашган. 2000—3000 м баландликда июлнинг ўртача т-раси 11—18°, қиши совуқ ва давомли. Йиллик ёғин 400—600 мм (Фарғона тизмасининг ғарбий ён бағрида 900 мм гача). 3000 м дан баландда иқлим анчагина совуқ (июлнинг ўртача т-раси 10°дан паст), йил бўйи совуқсиз кунлар кам. Энг йирик дарёлари: Норин ва Қорадарё. Саричелак кўли, Тўхтағул, Папан сув омборлари бор. Тоғларда 1500 м баландликкача бўз тупроқларда қуруқ тоғ даштлари, ундан юқорида ўтлоқ даштлар тарқалган. Чатқол ва Фарғона тизмаларида ёнғоқзормевазор ўрмонлар учрайди. Ёввойи мевали дарахтлардан ёнғоқ, олма, писта, бодом, олча, дўлана, зирк ўсади. Олай ва Туркистон тизмаларида арча ўрмонлари бор. 3000—4000 м баландликларда — тоғ ўтлоқи тупроқларда субальп ва альп ўтлоқлари мавжуд. Улардан ёзги яйлов сифатида фойдаланилади. Ёнғоқзормевазор ўрмонларда тулки, бўри, бўрсиқ, оқ сичқон, қўнғир айиқ, қобон, елик, жайра; баланд тоғларда тоғ эчкиси, қор қоплони яшайди. Ўш вилоятида Саричелак қўриқхонаси жойлашган.

Қирғизистон Республикасида қазиб олинадиган нефть ва газ, кўмирнинг асосий қисмини Ўш вилояти беради. Рангли металлургия, металлсозлик ва машинасозлик корхоналари, ип ва ипак йигирув, пахта тозалаш, гўшт корхоналари бор. Ўш вилояти тоғяйлов чорвачилигининг муҳим р-ни. Ғалла (шу жумладан, шоли), пахта, арпа, тамаки экилади. Фарғона атрофидаги водийларда боғдорчилик (ўрик, олма, беҳи) ва токчилик ривожланган.

Тоғларда яйлов чорвачилиги мавжуд. Асосий тармоғи — гўштжун қўйчилиги. Қорамолчилик суғориб деҳқончилик қилинадиган туманларда, Олай водийсида қўтослар, шунингдек, қорамол, қўй ва эчки, йилқи боқилади. Паррандачилик ҳамда ипакчилик соҳалари ривожланмоқда. *Автомобиль — асосий транспорт тури. Муҳим автомобиль йўллари: Ўш—Бишкек, Ўш—Тошкент, Ўш—Хоруғ, Ўш—Қорасув—Ўзган — Қорағулжа, Ўш — Қизилқия — Исфана, Ўш — Аравон. Т. й. транспорти муҳим аҳамиятга эга. Педагогика инти, тарихиймаданий музейқўриқхона, 2 драма театри, курорт ва санаторийлар бор. Туризм ривожланган.