ЎШ ТЕАТРИ

ЎШ ТЕАТРИ, Бобур номидаги Ўш ўзбек академик театри — Ўрта Осиёдаги кекса театрлардан бири. Дастлаб драматик труппа сифатида ташкил топган. Жамоа 1929 йил профессионал театр мақомига эга бўлган. Ташкилотчилари Бекназар Назаров, Раҳмонберди Мадазимов, Иброҳим Мадазимов ва бошқалар Абдуқодир Исҳоқов, Жўрахон Зайнобиддинов, Исроилжон Исмоилов, Жалил Собитов кабилар театрнинг илк ижодкорларидир. Труппанинг биринчи тўлақонли асари «Туркистон табиби» (М. Уйғур) бўлган. Театрнинг биринчи раҳбари Аҳмаджон Тўхтаматов театрнинг профессионал театр сифатида шаклланиши ва юксалишига катта ҳисса қўшган. Театр ўз фаолияти давомида 600 дан ортиқ жаҳон, ўзбек, қирғиз мумтоз ва замонавий драматургиясидан намуналар саҳналаштирган. Тожихон Ҳасанова, Лайлихон Моидова, Розия Мўминова, Турсунхон Солиева, Неъматжон Неъматов, Толибжон Бадинов, Ёрқиной Ҳотамова ва бошқаларнинг театрда ғоявийбадиий жиҳатдан мукаммал миллий саҳна санъати яратилишида, театр ўз мавқеини мустаҳкамлашида хизматлари алоҳида «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла), «Макбет» (У. Шекспир), «Алпомиш», «Манас», «Равшан ва Зулхумор» (К. Яшин). «Бобур ҳақида қўшиқ» (П. Қодиров), «Улуғбекнинг муҳаббати» (М. Шайхзода), «Чингизхон олиб кетган сир» (М. Шаханов), «Қамчибек» (С. Жетмишов), «Ўлмоқчиман ҳомий керак» (М. Гапаров), «Соҳибқирон» (А. Орипов), «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид) ва бошқалар энг яхши спектаклларидир. 1992 йил театрга Бобур номи, 2004 йил «академик» номи берилди.

Ойтожи Шобдонова, Шавкат Дадажонов, Маҳмуджон Раҳматов, Баҳромжон Тўхтаматов, Зиёвиддин Жалолов, Умаржон Мамиров, Режаб Тожибоев, Расулжон Ураимжонов, Дилором Соипова, Самида Холматова кабилар театрнинг етакчи актёрларидир. Бадиий раҳбари Бахтиёр Тўхтаматов, бош реж. Ғанижон Холматов.

Эсон Ўринов.