ЎСАРЎТ

ЎСАРЎТ, тилонўт — семизакдошлар (семизбаргдошлар) оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Ер остки қисми тугунаксимон йўғонлашган. Бўйи 5—15 см. Барглари илдиз бўғзидан чиққан, этли. Ўзбекистонда 5 тури учрайди. Ўсарўтнинг барча турлари манзарали ўсимлик ҳисобланади. Ўзбекистонда альп Ўсарўт ва ҳисор Ў. кенг тарқалган.