ЎРТАОВУЛ

ЎРТАОВУЛ — Тошкент вилояти Зангиота туманидаги шаҳарча (1974 йил дан). Т. й. станцияси. Туман маркази Эшонгузар шаҳарчасидан 16 км жан. да. Аҳолиси 17,2 минг киши (2004). Гўшт кти, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, хусусий, қўшма корхоналар, микрофирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, маданият уйлари, клуб муассасалари бор. Тошкент — Чиноз, Тошкент — Янгийўл ва бошқалар йўналишлардаги автобус ва маршрутли таксилар Ўртаовул ҳудудидан ўтади. Ўртаовулдан Тошкентга маршрутли таксилар қатнайди.