ЎРТАЛИҚ ТИЗМАЛАР

ЎРТАЛИҚ ТИЗМАЛАР — барча океанларнинг деярли ўрта қисмида чўзилган сув ости тизмаларининг умумий номи. Ер пўсти плиталари (йирик бўлаклари)ни бир-биридан ажратиб турувчи йирик тектоник ёриқлардан базальт лаваларининг чиқиб қотишидан вужудга келади. Ўрталиқ тизмаларнинг умумий уз. 80 минг км дан ортиқ.