ЎРТАЧАШМА

ЎРТАЧАШМА — Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг ғарбидаги дарё. Уз. 25 км, ҳавзасининг майд. 229,3 км2. Туркистон тизмасининг шим. ён бағридаги Туро довонидан 1,5 км шим. ғарбда жойлашган Дукенек музлигидан (3700 м баландликда) бошланади. Чап ирмоғи бўлган Оқгубек жилғаси қуйилгунгача Дукенек (қишлоқ номи) деб аталади. Муз ва қор сувларидан тўйинади. Қуйилиш жойида ўртача кўп йиллик сув сарфи 3,90 м3/сек. Тўлинсув даври апр. — сентябрда. Энг кўп суткалик сув сарфи июль — август.