ЎРТАЧА СОАТ

ЎРТАЧА СОАТ — ўртача қуёш вақти билан юрадиган соат; юлдуз вақти билан юрадиган соатга нисбатан 1 суткада 3 мин. 56 сек. орқада қолади. Кундалик ҳаётимизда ишлатиладиган осма, стол ва қўл соатларининг ҳаммаси ўртача қуёш вақти билан юради.