ЎРТАЧА ҚУЁШ ВАҚТИ

ЎРТАЧА ҚУЁШ ВАҚТИ — ўртача қуёш деб аталувчи фаразий нуқтанинг соат бурчаги. Ўртача қуёш ҳақиқий қуёш билан бир вақтда баҳорги тенгкунлик нуқтаси (Т) да чиқиб ва йил давомида текис ҳаракатланиб, яна ҳақиқий қуёш билан бир вақтда Т га қайтиб келади. 1925 йилдан бошлаб унга 12 соат қўшилиб, Ўртача қуёш вақтининг бошланиши ярим кеча пайтига кўчирилган.