ЎРТА УРАЛ ТОҒИ

ЎРТА УРАЛ ТОҒИ — Урал тоғларининг энг паст қисми. 56° ва 59° шаҳри к. лар орасида. Шим. да Остянка тоғи, жан. да Уфа дарёсининг кенглик бўйлаб йўналган водийси билан чегараланган. Бал. 250—500 м, шим. да энг баланд жойи 994 м (Ўрта Басег тоғи). Ўрта Урал Тоғи герцин бурмаланишида шаклланган йирик антиклиналдир. У мезозой даврида емирилган ва ҳоз. баландлигига янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган. Асосан, гнейс, амфиболит, кварцит, оҳактош ва қумтошлардан ҳосил бўлган. Рельефи ясси тепаликлардан иборат, ғарбий ён бағрида карст ривожланган. Дарёлари Волга ва Обь ҳавзаларига мансуб. Кўллар бор. Игнабарглилар ва оқ қайин тоғтерак ўсади. Фойдали қазилмаларга бой (янақ. Урал).