ЎРТА ТОЛАЛИ ҒЎЗА

ЎРТА ТОЛАЛИ ҒЎЗА — 2436 мм тола берадиган ғўза навлари. Ўрта толали ғўзага, асосан, мексика ғўзаси навлари, қисман африкаосиё ғўзаси навлари киради. Бу ғўза толасидан тўқимачилик саноатида хилмахил газламалар ва техника маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жаҳонда ишлаб чиқариладиган пахта толасининг 80% дан кўпроғини Ўрта толали ғўзалар беради. Ўрта Осиёда ғўза экиладиган майдонларнинг 90% га яқинини Ўрта толали ғўза навлари ташкил қилади. Ўрта толали ғўза навлари морфологик, биологик ва қимматли хўжалик белгиларига кўра хилмахил. Вегетация даври 100—180 кун ва ундан ҳам кўпроқ, 1700—1900° самарали, 4330—4740° фаол ҳароратни талаб этади. Тупи ихчамдан то тарвақайлаган шаклгача боради. Пояси бўии 50—60 см дан 120—150 см гача. Поясининг тукланиши сийрак. Барглари яшил, бўлмалари кенг, учбурчак шаклда. Гуллари ўртача ва йирик, гулбарглари очсариқ, тубида тўқ қизил доғлари йўқ. Кўсаклари 3—3,5 г дан 8—II г гача, 4 — 5 чанокли, сирти силлиқ, оч яшил, шарсимон, тухумсимон шаклда, пишиб етилиши билан чаноқлари яхши очилади. Чигити майдайирик (1000 та чигити вазни 90—95 г дан 160180 г гача), аксарияти тукли (туксиз чигит берадиган навлари ҳам бор). Толаси оқ, малла ранглари ҳам учрайди. Тола чиқиши 30%дан 40% гача. Ўрта толали ғўза экиладиган асосий ҳудудлар: Ўрта Осиё, АҚШнинг ғўза экиладиган штатлари, Покистон, Ҳиндистон, Жанубий Бразилия, Аргентина, Мексика, Африканинг айрим мамлакатлари, Хитойнинг шим. шарқий вилоятлари, Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати ва бошқалар Ўзбекистонда экиладиган асосий Ўрта толали ғўза навлари (2005): АнБоёвут 2, С4727, С6530, С6524, Тошкент 6, Оқдарё 6, Ан 402, Наманган 77, Бухоро 6, Юлдуз, Хоразм 126 ва бошқалар Абдумавлон Абдуллаев.