ЎРТА ШАРҚ

ЎРТА ШАРҚ — Жанубий Ғарбий Осиёнинг Покистон билан Туркия оралиғидаги қисмининг шартли номи. Баъзи ғарб муаллифлари Яқин Шарқ мамлакатларини ҳам Ўрта Шарқга киритадилар ҳамда «Яқин ва Ўрта Шарқ» деб атайдилар.