ЎРТА ОСИЁДА ЕР-СУВ ИСЛОҲОТИ — Совет ҳокимияти томонидан хусусий мулкни тугатиш мақсадида Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий тадбирлар (1921— 29).
Ў. О. е. с. и. 2 босқичда:
1) 1921—22 йилларда Туркистон АССР ва Қозоғистон АССРда;
2) Ўрта Осиёда миллийҳудудий чегараланиш ўтказилгандан сўнг 1925— 29 йилларда амалга оширилган.
Совет жамияти томонидан ўтказилган аграр ислоҳот янги босқичининг вазифалари (РКПб)МКнинг 1920 йил 29 июль қарори, Туркистон Компартиясининг 5съезди ва Туркистон АССР советларининг 9съезди (1920 йил сентябр) қарорларида белгилаб берилди. Бу вазифаларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин: меҳнат билан шуғулланмайдиган бойқулоқ хўжаликларни тугатиш ва кўчманчи аҳолини ўтроқ ҳолатга ўтказиш; катта ер эгалигини йўқотиб, ерларни ерсиз ва кам ерли деҳқонлар, батраклар, чоракорлар ўртасида меҳнат нормалари бўйича тақсимлаш; чор Россияси мустамлакачилик сиёсатининг айрим сарқитларини тугатишга қаратилган бўлиб, Столипин ислоҳотлари даврида Туркистонга кўчирилган келгинди рус крестьянлари (деҳқонлари) томонидан эгаллаб олинган ерларни тортиб олиш.
Ислоҳотни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш 1921 йил баҳорида бошланиб, дастлаб у Еттисув, Сирдарё, Фарғона обл.
лари ва Қозоғистон АССРнинг Оқмўла, Урал, Семипалатинск губерняларида амалга оширилди. Ислоҳот фавқулодда тартиблар шаклида ўтказилиб, унинг асосий воситаси — маъмурий тазйиқ ўтказишдан иборат бўлди. Вақф ерлари ҳам тортиб олина бошланди. Террорга учраган ислоҳот қурбонлари қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Минтақанинг бутун ҳудуди, жумладан Ўзбекистон ССРда мулкдор деҳқонларнинг совет ҳокимиятига қарши кўплаб оммавий ғалаёнлари ва исёнлари бўлиб ўтиб, айрим ҳолатларда у қўзғолон даражасига ўсиб чиққан. Ислоҳот қишлоқдаги сиёсий вазиятни жиддий равишда кескинлаштирди. Ислоҳотнинг 1босқичида ер тузиш жамғармасига 1 722626 десятина ер қўшилди. Ана шу ресурслардан маҳаллий аҳолига фақат 600 000 десятина ер (ўзбек аҳолиси учун атиги 117 512 десятина ер) экин экиш ва яйловлар учун ажратилди.
Ислоҳотнинг б2осқичи биринчисидан фарқли ўлароқ катта ер эгалигини (расмий ҳужжатларда қулоқтар — муштумзўрларни) бутунлай чеклаш ва уларни синф сифатида тугатиш масаласини қўйди. «Аграр инқилоб»нинг стратегия ва тактикаси Ўзбекистон Компартиясининг 2съезди (1925 йил нояб.) да тасдиқланди. Бу босқич ЎзССР МИКнинг «Сув ва сувни национализация қилиш тўғрисида» ва «Ерсув ислоҳоти тўғрисида» декретлари (1925 йил 2 дек.) ва Туркманистон ССР МИК ва ХКСнинг 1925 йил 24 сентябрдаги қарорлари, Қозоғистон АССР ва ХКС нинг 1926 йил 20 майдаги қарорлари билан бошланди.
Мазкур босқичда ҳам давлатнинг бутун қудрати «қулоқбой унсурлар»га қарши курашга қаратилди. 1925—29 йиллардаги ислоҳот жараёнида шаклланган кам қувватли хўжаликлар тортиб олинган 474893 десятина ер фондидан борйўғи 10%и олинди, холос.
Ўрта Осиё республикаларида ислоҳот даврида 6763 та бадавлат одамлар қўлидаги мулк бутунлай мусодара қилинди, 37759 та бойнинг ерлари кескин камайтирилди, 415500 десятина ер 123400 ерсиз ва кам ерли деҳқонлар ўртасида тақсимланди.
Бу билан аграр ислоҳот ерсувни тортиб олишни тугаллаб, қ. х. ни давлат монополиясига олиш учун моддий шартшароитлар яратди.
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Т., 2000: Ражабов Қ., Ҳайдаров М ., Туркистон тарихи (1917—1924 йил), Т., 2002; Шамсутдинов Р., Қишлоқ фожиаси: жамоалаштириш, қулоклаштириш, сургун, Т., 2003.
Қаҳрамон Ражабов, Сойибжон Тиллабоев.