ЎРТА ДЕНГИЗЛАР

ЎРТА ДЕНГИЗЛАР — қуруқлик ичкарисига анча кириб борган, океан билан тор бўғозлар орқали туташиб турган денгизлар. Ўрта денгизлар материклар оралиғида ёки материк ичкарисида бўлади. Мас, Ўрта денгиз, Кариб денгизи, Қизил денгиз (материклар оралиғида) ва Болтиқ, Қора, Азов, Оқ денгизлар (қуруқлик ичкарисида). Бошқа денгизлардан ажралиб туриши ва атрофдаги қуруқлик таъсирида гидрологик режимининг ўзига хослиги билан фарқ қилади.