ЎРОЗБОЕВ Муҳаммад Тошевич

ЎРОЗБОЕВ Муҳаммад Тошевич (1906.20.5, Қўқон 1971.9.5, Тошкент) — механик олим. Ўзбекистон ФА акад. (1956), Ўзбекистонда хизмат қўрсатган фан ва техника арбоби (1960). техника фанлари д-ри (1947), проф. (1938), Ўрта Осиё ун-тининг ишчи ф-тини (1928), Москва олий техника билим юртини (1932), Москва ун-тининг мат. механика ф-тини (1934) тугатган. Тошкент тўқимачилик ин-тида каф. мудири ва директор ўринбосари (1936—47), Ўзбекистон ФА Иншоотлар институти директори (1947— 57), Илмийтехника давлат қўмитаси раиси (1957—61), Тошкент политехника институти ректори (1963 — 71), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси ҳамда Механика ва бошқариш жараёнлари бўлимининг акад. котиби (1970—71), «Фан ва турмуш» жур. бош муҳаррири (1970—71).

Асосий илмий ишлари механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги назариясига доир. Ўзбекистонда сейсмик мустаҳкамликнинг динамик назарияси ва қобиқлар назариясига оид илмий мактаб яратган, механика фанининг кўп илмий йўналишларига асос солган. Ўрозбоев пахта териш машиналарига оид илмий текшириш ишларига, сейсмик мустаҳкам иншоотлар соҳасида амалий ва назарий изланишларга раҳбарлик қилган. Давлат мукофоти (1952), Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967). Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги инти, Тошкент кўчаларидан бири Ўрозбоев номи билан аталган.

Ас.:Материалларқаршилиги, 1—2т., 1960 — 65; Сейсмостойкость гидроупругих систем, Т., 1966; Назарий механика асосий курси, Т., 1966; Материаллар қаршилиги асосий курси, Т, 1973.