ЎРМОНШУНОСЛИК

ЎРМОНШУНОСЛИК — ўрмон ҳаёти, ўрмонлар яратиш ва ўрмон ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги фан; ўрмончиликнинг илмийназарий асоси. Ўрмоншунослик ўрмонни ва унинг таркибий қисмлари биологияси, экологиясини (ўрмон билан иқлимнинг ўзаро боғлиқлиги, тупроқ ва биотик омилларнинг ўзаро муносабатларини), ўрмонларнинг тикланиш ва шаклланиш қонунларини, ўрмон типларини ва уларнинг фазо ва вақтда ўзгаришини ўрганади. 20-аср бошларида фан сифатида шаклланди. В. В. Докучаевнинг тупроқ қопламлари зоналлиги ҳақидаги таълимоти ҳамда ўрмоншунос олимларнинг тажрибалари асосида рус ўрмоншуноси Г. Ф. Морозов (1867—1920) ўрмон ҳақидаги таълимотни яратди (1902—12).

Табиий география, биология ва бошқалар фанлар асосида ривожланаётган Ўрмоншунослик ўрмон ресурсларидан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этишга хизмат қилади.

Ўзбекистонда Ўрмоншуносликнинг илмий муаммолари Ўзбекистон маназарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмийи. ч. Марказида ўрганилади.

Ад.: Хоназаров А., Ўрмоншунослик, Т., 2001.