ЎРМОНЧИЛИК

ЎРМОНЧИЛИК — ўрмонлар барпо этиш, ўрмон маҳсулотларини тайёрлаш, шунингдек, даволашсоғломлаштириш ва ободонлаштириш мақсадларида ўрмонлар етиштириш билан шуғулланадиган хўжалик соҳаси ва фан (ўрмоншуносликнинг бир тармоғи). Турли табиий ва иқтисодийи. ч. шароитларида ўрмон етиштириш техникаси ва технологиясини яратади, ўрмонни кесиш, уни қайта тиклаш, юқори маҳсулдор дарахтлар ўстиришнинг назарий ва амалий масалаларини ишлаб чиқади.