ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИНСТИТУТИ

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти — ўрмончилик соҳасидаги йирик илмий марказ. Тошкентш. да жойлашган. Дастлаб 1932 йилда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистондаги ўрмон тажриба ст-ялари ва таянч пунктларини ўз таркибига олган Ўрта Осиё ўрмончилик марказий тажриба стяси сифатида ташкил топган. 1934 йилдан Ўзбекистон фан қўмитаси агроўрмон мелиорацияси ва ўрмон хўжалиги сектори, 1940 йилдан Ўзбекистон агроўрмон мелиорацияси ва ўрмон хўжалиги илмий текшириш инти, 1948 йилдан Ўрта Осиё ўрмон хўжалиги илмий текшириш инти, 1992 йилдан ҳоз. номда. ин-т таркибида (2005): 3 та илмий бўлим, 8 та сектор ва 2 та гуруҳ, лаб., патент, илмийтехник маълумотлар бўлими ва илмий кутубхона мавжуд. 4 та (Чатқол, Қўқон, Қорақум, Мирзачўл) тажриба ст-ялари, Бухоро таянч пункти ҳамда «Ўрмонмаш» кичик корхонаси, тажриба — ишлаб чиқариш хўжалиги ва тажриба ўрмон участкаси бор. Ин-тда ўрмонмелиоратив усуллар билан чўл яйловлари самарадорлигини ошириш; қумли чўлларда ўсимлик (жузғун) уруғи экадиган машиналар яратиш; селлар вужудга келадиган манбаларда ўрмонзорлар барпо этиш; хандон пистанинг саноат плантацияларини яратиш; иморатбоп теракларнинг саноат плантацияларини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш; ўсимликларнинг генетик ресурсларини ўрганиш ва республика флорасини сақлаш, бойитиш, улардан фойдаланиш; ўрмон хўжалиги учун машиналар системасини ишлаб чиқиш ва бошқалар йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилади. Ин-тда тоғ ўрмон мелиорацияси соҳасида эрозия ва селга қарши ўрмон иҳотазорлари барпо этиш назарияси ва амалиёти ишлаб чиқилди, тоғ қияликларида лалми боғлар барпо этиш, тоғ ўрмонларининг маҳсулдорлигини ошириш ва қайта тиклаш усуллари яратилди. Эрозияга йўл қўймайдиган дарахтбуталар турхилини етиштириш, ўрмон уруғчилиги, ўрмон дарахтлари селекцияси, чўлларни ўрмонмелиоратив усуллари билан ўзлаштириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва ўрмон барпо этиш, чўл ўрмонларида хўжалик қумларини мустаҳкамлаш ва ўрмонлар барпо этиш, чўл ўрмонларида хўжалик ишлари олиб бориш, чўл майдонларида яилов иҳотазорлари ва мелиоратив озуқалари барпо этиш агротехникаси, ўрмон дарахтларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари ишлаб чиқилди. Ёнғоқ ва пистанинг саноат плантацияларини барпо этиш мақсадида қимматли нав ва шаклларни яратиш, қора саксовул ва арчанинг ўрмонуруғчилик плантацияларини барпо этиш ва бошқалар ишлар амалга оширилди. Механизация бўлимида ўрмон хўжалигида қўлланиладиган 20 га яқин машиналар яратилди. ин-т фаолияти проф. лар В. Л. Дробов, В. М. Савич, Ф. К. Кочерга, В. М. Ровский, Г. П. Озолин, М. Б. Дошчанов, А. А. Хоназаров, А. К. Қайимов ва бошқалар олимларнинг номлари билан боғлиқ. 2005 йилда ин-т базасида Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий — ишлаб чиқариш Маркази ташкил этилди.

Абдушукур Хоназаров.