ЎРМОН-ДАШТ ЗОНАЛАРИ

ЎРМОН-ДАШТ ЗОНАЛАРИ — мўътадил ва субтропик минтақаларда жойлашган табиат зоналари. Бу зоналар табиий ландшафтида ўрмонлар билан даштлар алмашиниб келади. Мўътадил минтақаларда материклар ички қисмида кенг майдонларни эгаллаган. Евросиёда Дунайбўйи пасттекислигидан Олтой тоғларигача туташ зона ҳосил қилади. Сўнгра Монголия ва Узоқ Шарқда, Хитойнинг шим,шарқида ҳам мавжуд. Шим. Американинг Буюк текисликлари орқали 38° шаҳрик. гача чўзилган. Бу зоналарда қиш совуқ ва қорли бўлади. Янв. нинг ўртача т-раси —2° дан —20° гача, июлники 18° дан 25° гача. Ёғин миқдори 400 — 1000 мм, кўп қисми ёз ойларига тўғри келади. Тупроқлари хилмахил. Усимликлари кичиккичик ўрмонзорлар ва дашт ўтлоқларидан, ҳайвонот дунёси ўрмон ва дашт ҳайвонларидан иборат. Мўътадил минтақаларнинг У. д. з. да кенг баргли, игна баргли, майда баргли ўрмонли даштлар ва прерия зоналари мавжуд. Субтропик минтақаларнинг Ўрмон-дашт зоналари Шим. Америка ва Жанубий Америка субтропикларида жойлашган. Африкада ва Австралияда ҳам айрим жойларда Ўрмон-дашт зоналари учрайди. Жанубий Америка Ўрмон-дашт зоналарининг ички ўлкалари дарахтсиз саванна ва пампа билан банд. Иқлими субтропик муссонли, қиши илиқ, ёзи иссиқ. Энг совуқ ойнинг ўртача т-раси 4—12°, энг иссиқ ойники 20—24°, ёғин миқдори 600— 1200 мм. Ўсимликлар вегетацияси йил бўйи давом этади. Тупроқлари унумдор. Дарахт ўсимликлари кўпроқ дарё водийларида тарқалган. Ўрмон-дашт зоналари ҳудудларидан деҳқончиликда, баъзи жойларда яйлов чорвачилигида фойдаланилади.