ЎРМАЛОВЧИ ХАЛТАЛИЛАР

ЎРМАЛОВЧИ ХАЛТАЛИЛАР, кус куссимонлар, поссумалар — халтали сут эмизувчилар оиласи. Уз. 6 см дан 82 см гача. Думи илашувчи, баъзан рудиментар. Панжалари тутувчи, тирноклари кучли эгилган. 1 та, баъзан 2 та (1 ва

2) бармоғи бошқалари қаршисида жойлашган. Орқа оёқларининг 2 ва 3бармоқлари ўртасида пардаси бор. Айрим турларининг олдинги ва кейинги оёқлари ўртасида тери парда тортилган. Тери парда дарахтдан дарахтга сакраб ўтишга ёрдам беради. Халтасининг тешиги олдинги томонга (коалада орқага) очилади. Асосан, ўсимликхўр, айрим турлари ҳашаротхур ёки ҳамма нарсаларни еяверади. Йилда 1—2 марта 1—4 тадан болалайди.