ЎРИНБОЕВ Жумек Асқарович

ЎРИНБОЕВ Жумек Асқарович (1906.15.5, Чимбой шаҳри 1973.23.12, Нукус) — педагог олим, пед. фанлари д-ри (1967), проф. (1971). Ўзбекистон (1967) ва Қорақалпоғистон (1964) да хизмат кўрсатган фан арбоби. Ўқитувчилар тайёрлайдиган курсни тугатиб (1924), қишлоқ мактабида ўқитувчи, Чимбой шаҳридаги интернат мактаб, мактаб директори (1924—35). Москвадаги ўқувпед. нашриётида қорақалпоқ тилида дарсликлар тайёрлаш бўйича муҳаррир (1937— 41), Қорақалпоғистон пед. институтида пед. ва бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири (1942—73), айни пайтда Ўзбекистон пед. фанлари илмий текшириш институтининг Қорақалпоғистон филиали очилгач (1967), унинг биринчи директори ҳамда пед. назарияси ва тарихи бўлими мудири (1967—69). Илмий ишлари Қорақалпоғистонда халқ таълими, мактаб ва пед. тарихига бағишланган. Ўзбекистон пед. фанлари илмий текшириш институтининг Қорақалпоғистон филиали унинг номи билан аталади.