ЎРИКЛИСОЙ

ЎРИКЛИСОЙ — Жиззах вилоятидаги сой, Зоминсув сойининг ўнг ирмоғи. Уз. 28 км, ҳавзасининг майд. 226 км2. Туркистон тизмасининг шим. ғарбий ён бағридан бошланади. Асосий ирмоғи — Исмана сойи. Қор сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи қуйилиш жойида 0,651 м3/сек. Ўртача йиллик сув сарфи 1,05 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 0,067 м3/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Апр. —июнда серсув, баъзан тошади. Суткалик энг кўп сув сарфи апр. —июнда 17,3 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 0,084 м3/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради.