ЎРГИМЧАКЛАР

ЎРГИМЧАКЛАР — ўргимчаксимонлар туркуми. Уз. 0,7— 11 см. Кўпчилик Ўргимчаклар танаси қисқа пояча орқали туташган яхлит бошкўкрак ва қорин бўлимидан иборат; фақат бўғимқоринли Ўргимчаклар танаси бўғимларга бўлинган. Хелицерасига заҳар безлари йўли очилади. Қорин бўлими кейинги қисмида 1—4 жуфт тўр безлари жойлашган. 27000 дан ортиқ, жумладан Ўзбекистонда бир неча юз тури бор. 3 кенжа туркум: бўғимқоринлилар, қушхўр Ўргимчаклар ваўпкали Ўргимчакларга бўлинади. Бўгимқоринлилар тубан тузилган 10 га яқин тропик Ўргимчакларни ўз ичига олади. Қушхўр у., асосан, тропикада тарқалган, 1500 га яқин йирик (10 см гача) турлардан иборат. Кўпчилик Ўргимчаклар мураккаб тўр тўқиб, ўлжасини тўр ёрдамида тутади. Фаол ҳаёт кечирадиган турлари тўр тўқимайди; инда яшайди. Йиртқич озиқланади, айрим турлари учун каннибализм хос. Ўргимчаклар зараркунанда ва паразит ҳашаротлар ва бошқалар умуртқасизлар билан озикланиши туфайли фойдали ҳисобланади. Кррақурт ва бийлар заҳри одам учун хавфли.