ЎРГИМЧАККАНАЛАР

ЎРГИМЧАККАНАЛАР — ўргимчаксимонларга мансуб каналар оиласи. Техника, полиз экинлари ҳамда мевали дарахтлар ашаддий зараркунандаси. Ўргимчакканаларнинг оддий ўргимчаккана Ўргимчакканалар атлант ўргимчакканаси, боғ ўргимчакканаси мева қўнғир канаси, мева қизғиш канаси (Т. рапопуспш иглч КосЬ.) каби 100 га яқин тури маълум.

Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик минтақаларида кўп учрайдиган оддий Ўргимчакканалар — ҳаммахўр зараркунанда. Етук ҳашароти тана уз. 0,4—0,5 мм, 4 жуфт оёкли, танасининг устки қисмида 26 та ингичка тукчалари бор, ранги ёзда сарғишкўкимтир, кузда, қишда ва эрта баҳорда қизғиш ёки қизил. Тухуми шарсимон (0,1 мм), ялтироқ, кўкимтир. Личинкаси 0,13—0,19 мм, уч жуфт оёқли. Нимфалари 0,13—0,15 мм. Ўсимлик шираси билан озиқланади, ўсимлик баргининг орқа томонига уя ясайди, шу жойда ривожланади. Эркаги урғочисига нисбатан 2 марта кичик. Ривожланиш циклида тухум, личинка, пронимфа, дейтнома ва етук ҳашарот (имаго) даврларини ўтайди. Етук урғочилари 40 кунгача яшайди ва 140—600 тагача тухум қўяди. Ҳарорат кўтарилиши билан ривожланиши тезлашади. Тухумлардан 2—3 кунда личинкалар чиқади. Йилига 12—18 мартагача авлод беради. Ўргимчакканалар кузда қайси далада озиқлаган бўлса ўша ерда ёки унинг яқинида имаго ҳолида тупроқ юзаси ва тагида ҳамда тут дарахтларида қишлайди. Қишнинг — 28° дан ортиқ совуғи, баҳорда эса дамбадам ёғадиган жала Ў. ни кўплаб нобуд қилади. Ўргимчакканалар март ойида, ўртача ҳаво ҳарорати 12—14° да қишловдан чиқиб, бегона ўтларда биринчи авлодни ўтайди. Бегона ўтлар қурий бошлагач (май ойининг 2-ярмида), ғўза, полиз экинлари (бодринг), соя ва мевали дарахтларгаўтади. Ўргимчакканалар ўзи ажратган оқ ипакчалари билан ўсимлик баргларини буткул қоплаб олади ва ҳужайра ширасини сўриб, хлоропластларни емиради. Натижада баргларда қизғиш доғлар пайдо бўлади, кейинчалик доғлар бир-бирига қўшилиб барглар қўнғир тусга киради ва вақтидан эрта тўкилиб кетади, ўсимлик мевалари яхши ривожланмай нобуд бўлади. Атл ант ўргимчакканаси одций Ўргимчакканаларга ўхшаш; беда, йўнғичқа, нок, олма ва бошқалар мевали дарахтларни ҳам зарарлайди.

Кураш чоралари: кузда экин поялари даладан чиқариб ташланади; бегона ўтлар йўқотилади, вегетация даврида дарахтлар ва экинларга олтингугурт кукуни билан ишлов берилади; эрта баҳорда мевали дарахтларга акарицидлар пуркалади. Шунингдек, Ўргимчакканаларга қарши биологик кураш усулида нуқтали канахўр (стеторус), йиртқич кана (ориус), канахўр трипс ва олтинкўзлар личинкасидан фойдланилади.

Султон Алимуҳамедов.