ЎРДУБОДИЙ Муҳаммад Саид

ЎРДУБОДИЙ Муҳаммад Саид (Мамед Ҳожи оға ўғли, 1872.24.3, Ўрдубод — 1950.1.5, Боку) — озарбайжон ёзувчиси ва драматурги. Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1938). 1907 — 11 йилларда Эрон инқилобида иштирок этган. Дастлабки шеърий тўпламлари — «Беғамлик» (1906), «Ватан ва озодлик» (1907). Мустабид тузум ва маърифатпарварлик ғоялари акс этган «Икки боланинг Европага саёҳати» (1908), «Бахтсиз миллионер» (1904), «Туманли Табриз» (1938—48), «Курашувчи шаҳар» (1938), «Яширин Боку» (1940) романлари муаллифи. «Қилич ва қалам» романи (1—2қисм, 1946—48) озарбайжон халқининг машҳур шоири Низомий Ганжавийта бағишланган. Унинг драмалари, опера ва оперетта либреттолари ҳам бор («Кўрўтли», 1939; «Наргиз», 1938; «Қалб ўғрилари», 1938 ва бошқалар). «Андалуснинг сўнгги кунлари» тарихий драмаси (М. Уйғур таржпмаси, 1919) «Турон» театрида, «Беш сўмлик келин» комедияси эса Муқимий номидаги мусиқали драма театрида саҳналаштирилган.

Ас.:Қилич вақалам [I—2кисмлар],Т., 1964.