ЎРДАКСИМОНЛАР

ЎРДАКСИМОНЛАР — ғозсимонлар туркумига мансуб сувда сузувчи қушлар оиласи. Танасининг уз. 29-150 см. Тумшуғи қирралари бўйлаб жойлашган тишчалари ва кўндаланг пластинкалари фильтрловчи аппаратни ҳосил қилади. Кўпчилик турларида жинсий диморфизм яхши ривожланган: эркаги йирикроқ ва чиройлироқ, рангли бўлади. Дум усти безлари йирик. Панжаларида пардаси бор. Патлари тиғиз жойлашган, парлар яхши ривожланган. Айрим турлари учолмайди. Кўпчилик Ўрдаксимонлар яхши шўнғийди; озиғини сувдан ёки сув тубидан топиб олади. 47 уруғи, 150 га яқин тури бор. Ер юзида кенг тарқалган. Ўзбекистонда оққушлар, яэзлар, черавалар, оқбошлар, ангиртлар, суралайғозлар, асл ўрдаклар, шўнғувчи ўрдаклар ва бошқалар уруғларига мансуб 25 тури тарқалган; 8 тури уя қуради, қолган турлари қушлар учиб ўтиши даврида учрайди. Ўрдаксимонлар жуфт бўлиб яшайди, уроғочиси 2 тадан 16 тагача тухум қўйиб, жўжа очади. Жанубий Америкада тарқалган айрим турлари тухумини бошқа қушлар инига қўяди. Кўпчилик Ўрдаксимонлар овланади.