ЎРДА, ЎРДУ

ЎРДА, ЎРДУ — 1) туркий ва мўғул халкларида ҳукмдор, хон қароргоҳи, қалъа. Истилоҳ ушбу маънода илк бор қадимий ЎрхунЭнасой битиги «Ирқ битиг»да қайд этилади. Қорахоний ҳукмдор саройи ёки Кошғар шаҳри Ўрдуканд деб юритилган. Баъзан Ўрда, ўрду ўрнида унинг маънодоши х о н т ў й бирикмаси ҳам ишлатилган. Йирик турк ва мўғул давлатлари ҳамда кўчманчи қабилалари иттифоқлари — Олтин Ў., Нўғай Ў. нинг номи шундан келиб чиққан. Турли тарихий даврларда қалъа (5—6-асрларгача), диз (6—8-асрларда), арк (9 — 17-асрлар) деб ҳам аталган. Ўрда, ўрду, асосан, баландликда бунёд этилган, унга қия узун йўлак (пандус) орқали кирилган; давлат аҳамиятидаги иншоотлар, маъмурий бинолар, ҳукмдор саройи ва бошқаларни ўз ичига олиб, атрофи буржлари бўлган девор билан ўралган. Ўрда, ўрду шаҳарсозлик тарихида муҳим ўрин тутган. Ўрда, ўрдулар айрим маъмурий — шаҳарсозлик (ўрни, ўлчами, кўлами, бино, ҳовуз ва бошқалар) жиҳатлари билан фарқланган (Кўҳна Арк, Худоёрхон ўрдаси, Тошкенпг ўрдаси ва бошқалар).

Жумладан, Тошкент ҳокимларининг қароргоҳлари — Ў. лар тарихий манбаларга кўра турли даврларда турли жойларда бўлган: 18-аср ўртаси (чор ҳокимлик даври)да Қоратошда, 19-асрнинг 1-ярмида Ўрда, ўрду олдин Тупроққўрғонда, кейин Анҳор (Ў.)нинг чап томонида — тахминан ҳоз. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг биноси ўрнида бўлган. Тошкент Ўрда, ўрду лари сакланмаган. Сўнгги Ўрда, ўрду сакланиб қолган тарҳи бўйича: уз. 54 м, шим. эни 370 м, жан. эни 490 м га яқин бўлган. Ўрда, ўрду деворларига ташқи тарафга туртиб чиққан диаметри 8—9 м атрофида бўлган 30 дан ортиқ буржлар ишланган; Ғарбий ва Шарқий деворида 2 дарвоза бўлиб, улар шаҳарнинг бош кўчаси (катта кўча) билан ўзаро боғланган; бир нечта ҳовлили сарой Ў. нинг жан. да жойлашган. Шарқий дарвозанинг ташқарисидаги саҳнда сарбозлар ҳарбий машқлар ўтказган. Идора ва сарой бинолари бўлган Ўрда, ўрдулар Андижон, Шаҳрисабз ва бошқалар шаҳарларда ҳам мавжуд бўлган;

2) қўшин қароргоқи, лашкаргоҳ. Ушбу маъно ҳам қадимий ҳисобланади. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида Ўрда, ўрду атрофи хандақ билан ўралган. Шохшаббалар ёрдамида иҳота қилинган, соқчилар назоратида бўлган.

13-асрдан эътиборан, Ўрда, ўрду «хон қароргоҳи» маъносида рус тилида қўлланила бошлаган. 14-асргакелиб Ўрда, ўрду «лашкар, қўшин» маъносини касб этган, эски ўзбек адабий тили, хусусан, Алишер Навоий асарларида ҳам қайд этилади. Ҳоз. турк тилида огйи «қўшин, армия»ни англатади;

3) Чингизийлар салтанатида фавқулодда тантаналар пайтида бир неча юз кишини ўз бағрига сиғдира оладиган улкан чодир, ўтов. Остонаси ва устунлар олтин билан қопланганлиги боис бундай ўтов Ўрдуи заррини бузург, яъни Олтин Ўрда, ўрду деб номланган.