ЎҚИТИШНИНГ КУРС ТИЗИМИ

ЎҚИТИШНИНГ КУРС ТИЗИМИ — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим ўқув муассасаларидаги таълим тизими. Ўқув жараёнининг қатъий графиги, барча ўқув фанлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётининг курс, ўқув йиллари ҳамда семестрлар бўйича тақсимланишига асосланади. Талаба (ўқувчи)ларнинг барча машғулотларда қатнашишлари ва ўқув режасида белгиланган курс иши, курс лойиҳаси, реферат ва бошқалар ишларни ўз вақтида бажаришлари, шунингдек, ҳар бир семестр охирида қатъий белгиланган муддатда ушбу семестрда ўтилган фанлар бўйича синов ва имтиҳонлар топширишларини назарда тутади. Ўқитишнинг курс тизими ўқув юрти ва фтда ўқув жараёнининг аниқ тартибини яратиш ҳамда талаба (ўқувчи)ларга мустақил ишлаш имкониятини беради.