ЎҚИЛОН

ЎҚИЛОН (Рзатторгпз НпеоМик) — сувилонлар оиласига мансуб илон. Гавдаси ингичка, уз. 90 см гача. Танасининг орқа томонида 4 та бўйлама қорамтир йўли бор. Тангачалари силлиқ. Заҳар солувчи тишлари юқори жағ суягининг кейинги қисмида. Марказий ва Ғарбий Осиёда, жумладан, Қозоғистон, Ўрта Осиё ва Шарқий Закавказьеда тарқалган. Чўл ва чала чўлларда яшайди; тоғларда ҳам учрайди. Жуда тез («ўқдек») ҳаракат қилади (номи шундан). Асосан, калтакесаклар билан озиқланади. Чаққон, ўлжасини бир неча секундда ўлдиради. Урғочиси июнь—июлда 2—6 та тухум қўяди. Чақиши одам учун хавфли эмас; чунки Ўқилон оғиз бўшлиғининг кейинги қисмида жойлашган заҳар тишидан фойдаланолмайди.