ЎҚАРИҚ

ЎҚАРИҚ — экинларни суғоришда шохариқдан сув олиб, уни бевосита эгатларга тақсимлаб берувчи муваққат ариқ. Шароитга қараб 25—30 см чуқурликда 80—100 см кенгликда эгатларга кўндаланг қилиб олинади. Ўқариқлар оралиғи ер нишабига, унинг сув сингдириш хусусиятига қараб 50—150 м бўлиши мумкин.