ЎҚ-ЁЙ

ЎҚ-ЁЙ — ҳарбий ва ов мақсадларида қўлланиладиган отиш қуроли. Мезолит давридан маълум. Икки мустақил қисм: ёй ва ўқдан иборат. Ёй — эгма эластик чўп (қ. Камон), ўқ — учи ўткир найза. Ўқнинг танаси ёғоч ёки қамишдан, учлиги тош, суяк ёки металлдан ясалади. Жанговар Ўқ-ёй 17-асргача ишлатилган, спорт Ў. ё. ҳозир ҳам қўлланилади (қ. Камондан отиш).