ЎПҚОН

ЎПҚОН — тупроқ ва тупроқости ғовак жинсларидаги ёриқ ва каваклар. Яқинида жар, сойлик ва бошқалар чуқурликлар бўлган жойларда ҳамда нишаблиги катта ерларда бўлади. Ўпқон вужудга келишига кўпинча ерқазир ҳайвонлар (каламуш, дала сичқони, қўшоёқ ва бошқалар) сабаб бўлади ва у кўпроқ лёсс ва ғовак жинсли ерларда учрайди. Ўпқон канал ва ариқларнинг бузилиши ва экин ерларининг ишдан чиқишига сабаб бўлади.