ЎПКАСИЗ САЛАМАНДРАЛАР

ЎПКАСИЗ САЛАМАНДРАЛАР — думсиз сувда ва куруқликда яшовчилар оиласи. Уз. 5—15 см. Ўпкаси редукцияга учраган (номи шундан), юраги 2 камерали, териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати орқали нафас олади. 22 уруғи, 215 тури бор. Америка ва Жанубий Европада тарқалган. Кўпчилиги сувда доимий (тоғдаги сойлар, ғор ва ўрмонлардаги сув ҳавзалари, қудуқларда), баъзи турлари дарахтларда ўрмалаб юради. Майда умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Ғор Ўпкасиз саламандралари узун тили ёрдамида ҳашаротларни тутиб олади. Тухумлари ва личинкалари сувда ёки қуруқликда тошлар остида ва нам тупроқда, дарахтлар ковагида ривожланади. Урғочилари қуруқликда, одатда, танаси билан тухумларини ўраб олиб, уларни ҳимоя қилади. Метаморфоз орқали ёки метаморфозсиз ривожланади. Айрим турлари тирик туғади.