ЎНҲАЁТ

ЎНҲАЁТ — Наманган вилояти Уйчи туманидаги шаҳарча. 1989 йил 30 октябрда ташкил қилинган. Аҳолиси 14 минг киши (2005). Шаҳарчада «Ипакчи» акциядорлик жамияти, саноат, савдо корхоналари, хусусий дўконлар, ғишт з-ди, кичик корхоналар, хусусий фирмалар фаолият кўрсатади.

3 умумий таълим мактаби (3,5 минг ўқувчи), спорт мактаби, стадион, кутубхона, маданият саройи, «Овчибулоқ» зиёратгоҳи бор. Кдшлоқ врачлик амбулаторияси, хусусий шифохона аҳолига хизмат кўрсатади. Ўнҳаёт ёнидан Наманган — Учқўрғон автомагистрали ўтади. Машад мозор масжиди, Ўрта масжид меъмогжй ёдгорликлари сақланган.