ЖУРУА

ЖУРУА — Бразилиянинг ғарбидаги дарё, Амазонканннт ўнг ирмоғи. Уз. 3280 км, ҳавзасининг майд. 224 минг км2. Перу Анд тоғлари (Мантанья тоғлари) этагидан бошланиб, ўрта ва қуйи оқимида Амазонка пасттекислигидан ўтади. Ёмғирдан сув олади. Янв. дан майгача серсув, авг. —окт. да саёзланиб қолади. Ўртача сув сарфи 9000 м3/ сек. Крузейру-ду-Сул ш. дан бошлаб кема қатнайди.