ЖАБАЛПУР

ЖАБАЛПУР — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар, Мадҳья-Прадеш штатида, Нарбада дарёси бўйида. Аҳолиси 740 минг киши (1990й. лар ўрталари). Савдо-саноат маркази. Тўқимачилик (ип-газлама), керамика, ёғоч-созлик, металлсозлик, автомобилсозлик саноати корхоналари бор. Ёғоч савдо қилинади. Д. ёнидан боксит олинади. Жабалпур 19-а. нинг 1-ярмида инглизларнинг ҳарбий базаси сифатида бунёдга келган.