ЖАБАЛ МАКОНИ

ЖАБАЛ МАКОНИ — мезолит, неолит ва жез даври (мил. ав. 7—2-минг йилликлар)га оид макон. Туркманистондаги Катта Болхон тоғларида, Туркманбоши — Ашхобод т. й. даги Жабал ст-ясидан 3,5—4 км шарқдаги ғорда жойлашган. Ғор икки тармоқцан иборат бўлиб, оғзи жан. га қараган, кенглиги 9 м, чуқ. 7,5 м, бал. 4 м. 1949—50 й. ларда А. П. Окладников томонидан ўрганилган. Жабал маконининг маданий қатлами 3 м қалинликка эга. Жабал маконининг пастки 6-маданий қатламида ўрта тош даврига, кейинги қатламларидан неолит ва жез даврига оид чақмоқтошдан ишланган қирғич, пайкон ва кўплаб чақмоқтош чиқиндилари, жайран, ёввойи эчки, балиқ ва б. ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари, сопол идишлар топилган. Бу нарсалар хўжалик ҳаётида овчилик, балиқчилик ва теримчилик асосий ўринни эгаллаганини кўрсатади.