ЖУНҒАРИЯ ТЕКИСЛИГИ

ЖУНҒАРИЯ ТЕКИСЛИГИ, Жунғария ботиғи, Жунғария — Хитойнинг шим.-ғарбидаги табиий вилоят. Майд. 700 минг км2 чамасида, ўрта-ча бал. 600—800 м. Шим. да Монголия Олтойи, жан. да Шарқий Тяньшан тоғ тизмалари билан чегараланган. Жунғария текислиги янги тектоник чўкиш натижасида қосил бўлиб, қад. ва янги юмшоқ ётқизиклар билан қопланган. Улар орасида нефтнинг катта захиралари, тошкўмир, олтин, рангли металл конлари бор. Ж. т. нинг ер юзаси паст тоғлар ва тепаликлардан, тоғ этакларида ўсимликсиз тош-лоқ ерлардан, қуйироқца грунт сувлари юзароқ ерларда воҳа ва шўрхоклардан иборат. Марказий қисмида катта ерларни чўллар эгаллаган. Иқлими мўътадил континентал, ёзи қуруқ, иссиқ, қиши совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси —20° дан —25° гача, июлники 20—25°. Тез-тез кучли шамол эсади. Йиллик ёғин 150—200 мм, тоғларда 800 мм гача. Дарё кам. Дарёлар Жунғария текислигининг чекка қисмларидаги воҳалардан ўтгач қумга сингиб тугайди. Энг йирик дарёлари: Манас, Урунгу; шим. да Ир-тишнинг юқори оқими. Ғарбида бир неча йирик кўл (Эби-Нур, Манас, Улунғур) бор. Ўсимликлари сийрак: саксовул, юлғун, жузғун, шувоқ, шўрхокли чўлларда шўра, чўл ботиқларида қиёқ ва қамиш ўсади. Яйлов чорвачилиги ривожланган. Суғориладиган жойларда буғдой, тариқ, пахта, гаолян (жўхорининг бир тури) етиштирилади.