ЖУН ҚИРҚИШ АГРЕГАТИ

ЖУН ҚИРҚИШ АГРЕГАТИ — қўйчилик фермалари ва яйловлардаги пунктларда қўй жунини қирқишда ишлати-ладиган технологик жиҳозлар мажмуи. Электр-механик (1, 12 ва 24 машинкали) ва механик (4 машинкали) хиллари бор. Асосан бир МСО=77Б машинкали ЭСА=1Д (500 та қўйга), 12 та машинкали ЭСА=12Г (8—12 минг қўйга), юқори частотали 6 та МСУ — 200 машинкали ЭСА-6/200 ёки 24 та шундай машинкали ВСЦ-24/200 ва КТО-24 Жун қирқиш агрегати (20 минг қўйга) ишлатилади.

Электр машинкалар АОЛ-012-ЗС уч фазали асинхрон электр двигатели ёрдамида эгилувчан вал орқали ишлайди. Ҳар қайси машинканинг қуввати 0,12 кВт; кучланиши 220/380 В; ток кучи 0,59— 0,35 А; айланиш частотаси 46,6 с-1.

Жун қирқиш агрегати ишлатиладиган жойда жуни кирқилган қўйларни ветеринария ишловидан ўтказиш, қўзиларни ажратиш, қўйларни саклаш жойлари бўлади. 24 машинкали Жун қирқиш агрегати ишлатиладиган пунктда бундан ташқари, жун транспортёри, жунни зичлаш пресси, саралаш столи, тарози, пичоқ ва тароқларни чархлаш ҳамда етилтириш аппаратлари бўлади.