ЖУМУРТОВ

ЖУМУРТОВ — Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги шаҳарча (1968 й. дан). Аҳолиси 3,5 минг киши (2000), асосан, қорақалпоқлар ва ўзбеклар яшайди, шунингдек, рус, татар, туркман ва б. миллат вакиллари ҳам истиқомат қилади. Яқин т. й. станцияси Урганчгача 70 км.

Ж. Амударё туманининг шарқида, асосан, Жумуртов тоғи этакларида жойлашган. Жумуртовда тош майдалаш-саралаш, норуда материаллар и. ч., асфальт, шағал, оҳактош з-длари, қурилиш материаллари и. ч. бирлашмаси, нефть базаси, нон ёпиш цехи, автокорхона, 2 мактаб, кутубхона бор.