ЖУКОВ Борис Самойлович

ЖУКОВ Борис Самойлович (1906.2.12, Туркманистоннинг Қизилравот ш. — 1987) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Москва полиграфия ин-тида таълим олган (1928-31). 1931 й. дан Ўзбекистонда. Ўзбекистон давлат нашриётида бадиий муҳарриррассом бўлиб ишлаган ҳамда «Муштум» жур. да фаол қатнашган. 2-жаҳон уруши даврида фронтлар (Шим. Кавказ фронти) да бўлиб, жангчиларнинг жасоратлари тасвирланган асарлар яратган («Душман чекинди», «Партизанларнинг иши», «Кубанда» ва б.). Китобларни безаган, плакатлар ишлаган («Қаҳрамон халқ Фарҳод ГЭС қурилишида», 1942 ва б.).