ЖУФТАК

ЖУФТАК — мискарлик асбоби. Асосан мис идишларни кавшарлашда ишлатилади. Омбирга ўхшайди, бироқ ундан анча кичик, юпқа ва нозик бўлади. Жуфтак соатсозликда ҳам (соат қисмларини қимтиб олиб, жой-жойига қўйишда) ишлатилади. Жуфтакни илгари чилангар усталар ясаган. Ҳозир Жуфтак ўрнида асбобсозлик з-дларида ишланган қисқич (пинцет) ва б. асбоблар қўлланилади.